Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар ҳарбий хизматчилар билан очиқ мулоқотда бўлишди
120
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳамкорлигида Нукус шаҳридаги 21131-ҳарбий қисм аскарлари билан Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга кириш истагида бўлган ҳарбий хизматчилар билан учрашув ўтказилди.
Божхоначилар ҳарбий хизматчилар билан  очиқ мулоқотда бўлишди

Тадбирда институтга киришнинг дастлабки танлов шартлари, ўқишга қабул қилингач мавжуд бўлган шароитлар ҳамда имкониятлар ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди. Замон талабига мос равишда хизмат қилиш, билимли, ахборот-технологияларини тўлиқ ўзлаштиришни талаб этади, бу эса ҳар бир фуқаронинг ўз касбининг мутахассиси бўлишига замин яратади. Олийгоҳга кирган ёшлар ётоқхона, озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминланиши, шунингдек, амалиётларни Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаларида юритишини маълумот сифатида айтиб ўтишди.

Тадбир якунида ҳарбий хизматчилар ва қисм командирларига эсдалик учун китоблар ҳамда ташаккурномалар берилди.

Учрашув давомида ҳарбий хизматчилар ўз саволларига тўлақонли жавоблар олишди.      

 

8.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг