Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода божхоначилар ёш авлод тарбиясида коррупция иллатига қарши курашга алоҳида аҳамият қаратишмоқда
616
Коррупцияга жамият тараққиётининг кушандаси сифатида таъриф берилиб, унга қарши курашда ҳам бутун бир жамият, миллат бўлибгина курашиш мумкиндир.
Бухорода божхоначилар ёш авлод тарбиясида коррупция иллатига қарши курашга алоҳида аҳамият қаратишмоқда

Шуни инобатга олган ҳолда божхона ходимлари жойларда бўлиб, униб-ўсиб келаётган ёш авлоднинг тарбиясида коррупция иллатининг шаклланишига қарши кураш олиб боришяпти.

Яқинда Бухоро вилояти божхона бошқармаси мутасаддилари Гала-Осиё қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида “Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз” номли семинар ташкил этишди. Унда сўз олган божхона ходимлари порахўрлик иллатининг шаклланиши, инсон психологиясидаги коррупцияга мойиллик ва унинг олдини олиш чоралари хусусида маърузалар қилишди.

Семинар давомида коллеж битирувчилари маъруза тинглаш билан чекланибгина қолмасдан, ўз тенгдошлари билан порахўрликнинг салбий оқибатлари юзасидан фикрлар алмашишди.

Энг муҳими, божхона органлари томонидан ташкиллаштирилаётган бу каби учрашувлар, мактабгача таълим масканидан тортиб, олий ўқув юртларни ҳам қамраб олиб, ёшлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этмоқда.

8.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг