Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ноқонуний олиб кирилаётган телевизорлар тўхтатиб қолинди
494
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Фарғона туманининг чегарадош ҳудудида тезкор тадбир ўтказди.
Ноқонуний олиб кирилаётган телевизорлар тўхтатиб қолинди

Тадбир давомида юртимизга умумий қиймати 24,2 миллион сўмлик 22 дона “FULL HDTV“ номли телевизорларни ноқонуний олиб кирилишини олди олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи Ю.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада унинг уйидан божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, жами 32 дона умумий қиймати 37 миллион сўмлик “Yasin” ва “LED HD TV” номли телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

9.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг