Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўзганинг хорижий валюталарини олиб ўтиб бермоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди
496
Республикамиз чегара божхона постларида фуқароларга яратилаётган имкониятларга қарамасдан айрим фуқароларимиз томонидан республикамиз божхона чегаралари орқали товар-моддий бойликларни ҳамда нақд хорижий валюталарни ноқонуний равишда олиб ўтишга бўлган уринишлари ҳамон кўзга ташланмоқда.
Ўзганинг хорижий валюталарини олиб ўтиб бермоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси “Косонсой” чегара божхона пости ходимлари томонидан, фуқаро Д.Ш белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада фуқаро Д.Ш.нинг ёнидан  моддий манфаатдорлик эвазига чегара постидан яшириб олиб ўтиб бермоқчи бўлган, декларацияланмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 2400 АҚШ доллари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

9.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг