Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маънавий таҳдидга чек қўйилди
309
Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан божхона чегаралари орқали ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи аудио ва видео материалларни кириб келиши ва унинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар мунтазам олиб борилмоқда.
Маънавий таҳдидга чек қўйилди

Жумладан, яқинда, “Москва-Урганч” авиарейси билан учиб келган фуқаро Ш.М “яшил йўлак” орқали ҳаракатланаётганда унинг хатти-ҳаракатлари “Урганч аэропорти” чегара божхона постининг тезкор ходимлари томонидан кузатувга  олинди.

Шундан сўнг, фуқаро Ш.М. билан олиб борилган оғзаки савол-жавоб ўтказилиб, унинг қўл юклари ва уяли телефони кўздан кечирилди. Натижада телефон хотирасида 118 дона диний мазмундаги аудио эшиттириш ва 2 дона диний мазмундаги видео лавҳалар борлиги аниқланди.

Эксперт хулосасига кўра, аниқланган аудио ва видео лавҳалар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилгани тасдиқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 246-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

9.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг