Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқанд халқаро аэропортида тегишли рухсатномасиз олиб келинаётган тиббий ускуналар тўхтатиб қолинди
172
Самарқанд халқаро аэропортига “Қозон-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси А.Ш. божхона назоратидан ўтаётганида божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва тегишли рухсатномасиз “Аверон” номли, умумий баҳоси 18 миллион сўмдан зиёд тиббиёт ускуналарни яшириб ўтаётганлиги маълум бўлди.
Самарқанд халқаро аэропортида тегишли рухсатномасиз олиб келинаётган тиббий ускуналар тўхтатиб қолинди

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 191-сонли қарорига кўра дори воситалари ва тиббий буюмларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тегишли рухсатнома асосида олиб киришга рухсат берилган.

Суд қарорига кўра, ушбу қонунбузарга энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган тиббиётда ускуналари тегишли тартибда йўқ қилинди.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, ўтган 2018 йилда “Самарқанд аэропорти” чегара божхона постида умумий қиймати 290 млн. сўмга яқин 16 минг донадан зиёд тиббий амалиётда фойдаланишга яроқсиз деб топилган тиббиёт буюмлари ҳамда дори воситаларининг олиб кирилишини олди олинган.

9.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг