Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Рангли металларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
299
Саноатда муҳим аҳамият касб этувчи қора ва рангли металлнинг парчалари ва чиқиндилари ҳам ўз қийматини йўқотмайди.
Рангли металларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Республикамизда ишлаб чиқариш-техника буюмлари парчалари ва рангли металлар чиқиндиларининг ўғирланиши ҳамда ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарори муҳим ўрин эгаллайди.

Унга кўра эндиликда жисмоний шахслар ҳам металл парчаларини эркин нархларда “Ўзметкомбинат” ва “Ўзиккиламчиранглиметалл” акционерлик жамиятларига топширишлари мумкин.

Шунга қарамай, таркибида рангли металлар бўлган механизм ва агрегатларни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик фактлари учраб турибди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари республикамиздан олиб чиқиш учун “ғамлаб” қўйилган рангли металл парчалари “омбор”ини фош қилишди.

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида жойлашган автотураргоҳларнинг бирида турган фуқаро Б.У. бошқарувидаги “Daimler Benz” русумли автобусдан, шунингдек, фуқаро Х.Ф. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашиналари юкхонаси, салонига ортилаётган буюмлар кўздан кечирилганда, фуқаро Г.Р. га тегишли бўлган ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган умумий қиймати 12 741 000 сўмлик 995 килограмм рангли металл парчалари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Р.М.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадонда жойлашган гаражда ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 4 872 000 сўмлик, 812 килограмм рангли металл парчалари ноқонуний равишда сақланаётгани фош қилинди.

 Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

9.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг