Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда рангли металл парчаларини уйида сақлаб келаётган шахс қўлга тушди
289
Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳрида рангли металл парчаларини ноқонуний айланмасига қарши курашиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.
Жиззахда рангли металл парчаларини уйида сақлаб келаётган шахс қўлга тушди

Тадбир давомида, Жиззах шаҳрида фуқаро М.С.нинг хонадони кўздан кечирилганда, у ўз хонадонидан “яма” сифатида фойдаланиб, ҳеч қандай хужжатларсиз умумий қиймати 2 906 784 сўмлик, жами 1 213 кг рангли металл парчаларини ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Фуқаро М.С ўз кўрсатмасида, ўзига тегишли бўлган ушбу рангли металл парчаларини Жиззах вилоятида яшовчи ўзига нотаниш шахслардан сотиб олганлигини ҳамда қайта сотиш мақсадида ўз хонадонида сақлаб келаётганлигини маълум қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

9.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг