Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хонадонми ё металл омбори?
576
Саноатда муҳим аҳамият касб этувчи қора ва рангли металлнинг ҳаттоки чиқиндилари ҳам ўз қийматини йўқотмайди.
Хонадонми ё металл омбори?

Республикамизда техника буюмлари парчалари ва рангли металлар чиқиндиларининг ўғирланиши ҳамда мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олишда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 6 июндаги
425-сон қарори муҳим ўрин эгаллайди.

Қарорга мувофиқ эндиликда жисмоний шахслар ҳам металл парчаларини эркин нархларда “Ўзметкомбинат” ва “Ўзиккиламчиранглиметалл” акционерлик жамиятларига топширишлари мумкин.

Шунга қарамай, таркибида рангли металлар бўлган механизм ва агрегатларни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик фактлари, рангли металл парчалари ва чиқиндиларини яширинча сақлаш ва уларни мамлакат ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетишга уриниш ҳоллари учраб турибди.

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига карши курашиш бўлими ходимлари республикамиздан олиб чиқиш учун “ғамлаб” қўйилган рангли металл парчалари “омбор”ини фош қилишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида пойтахтимизнинг Яшнобод туманида истиқомат қилувчи  фуқаро У.С.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, хонадон ҳовлисида рангли металларни сақлашга ва қабул қилиб олиш учун белгиланган тартибда давлат корхоналари рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ҳолда қиймати 8,3 миллион сўмлик салкам 3 тонна оғирликдаги рангли металл парчаларини ноқонуний равишда сақлаётгани аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

9.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг