Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳванд моддаларни сақлаб келаётган шахснинг кирдикорлари фош бўлди
703
Гиёҳвандлик ҳозирги кунда инсон ҳаётига хавф солаётган энг жиддий ва глобал муаммога айланиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Унинг оқибатида қанчадан-қанча инсонлар саломатлигини йўқотиб, кўплаб оилаларнинг тинчи бузилмоқда.
Гиёҳванд моддаларни сақлаб келаётган шахснинг кирдикорлари фош бўлди

Шу боис гиёҳвандликка қарши курашиш ва бу иллатнинг зарарли оқибатларини бартараф этиш мақсадида барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сингари божхона тизимида ҳам тизимли чора-тадбирлар  амалга оширилмоқда. Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир фикримизга амалий мисол бўлади.

Бекобод шаҳар ИИБ билан ҳамкорликда  Ўзбекистон Республикаси фуқароси Х.Ш нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда хонадондан ва унинг эгнидаги шимининг чўнтагидан соф вазни 15,5 грамм бўлган "марихуана" гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди. Шунингдек, ушбу шахс хонадонидаги 2 дона ёғоч тувакларда 20 туп "наша" (каннабис) гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётганлиги ҳам фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

9.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг