Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда сайёр учрашувлар давом этмоқда!
356
Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларига хусусий мулкни ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва бу борада қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳиятини етказишга доир очиқ мулоқот тарзда учрашув ташкил этилди. Ташкил этилган учрашувда Тадбиркорлар, божхона ходимлари, Адлия бошқармаси масъул ходими, шунингдек вилоятда фаолият юритаётган брокерлик фирмалари раҳбарлари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Андижонда сайёр учрашувлар давом этмоқда!

Тадбирда Андижон вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Э.Райхонов сўз олиб, божхона соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини соддалаштириш, экспорт йўналишидаги қулайликлар ҳамда божхона соҳасидаги интерактив хизматлар тизимини татбиқ қилиш борасида божхона органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусида бу борада амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар берди.

 Учрашувда божхона бошқармасининг ўз хавфсизлиги гуруҳи ходими сўз олиб тадбиркорларга божхона соҳасида ўзларини қизиқтираётган саволлар, ўйлантираётган муаммолар ёҳуд божхона қонунчилиги бузилишига гувоҳ бўлганларида Андижон вилоят божхона бошқармасининг 228-47-90 ва 228-48-44 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилишлари мумкинлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

Тадбирда иштирок этган тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган божхонага доир саволларга жавоблар олишди ҳамда фаолиятлари давомида давлатимиз томонидан яратиб берилаётган кенг имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларини экспорт хажмини янада оширишга астойдил бел боғлашларини таъкидлаб, божхона соҳасига оид бир неча таклифлар билдирдилар.

9.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг