Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
300 дан зиёд қопларга жойланган селитра манзилига етиб бормади
411
Бугунги кунда минерал ўғитларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган “уддабурон”лар тўғрисида кенг жамоатчиликка қатор тарғибот ишлари амалга ошириб келинишига қарамасдан, ҳанузгача бу каби қонунбузарликлар учраб турибди.
300 дан зиёд қопларга жойланган селитра  манзилига етиб бормади

Хусусан, куни кеча Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари вакиллари билан ҳамкорликда Муборак туманида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида, “Қарши-Хоразм” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Ш.М. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, фуқаро Ш.М. автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 308 дона полиэтилен қопларда жами оғирлиги 15,4 тонна бўлган аммиакли селитра минерал ўғитларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

10.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг