Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Қизил йўлак”да алкоголь махсулоти тўхтатиб қолинди
251
“Қизил йўлак” орқали ўтадиган жисмоний шахсда йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган, ёзма равишда декларацияланиши шарт бўлган товарлар борлиги аниқланган ҳолатларда, бундай шахс Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Хусусан, жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2271–моддаси 2-қисми (Товар ва транспорт воситаларини белгиланган тартибни бузган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиш) ёки ушбу кодекснинг 22722-моддаси бўйича (Товарларни декларацияламаслик ёки нотўғри декларациялаш) маъмурий жавобгарликка ёҳуд шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддаси (Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) бўйича жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Ушбу йўналишда фуқароларга мунтазам равишда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Шунга қарамай “Навоий” халқаро аэропортида “Москва-Навоий” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаролар Н.Р., Т.М. ва К.А.лар божхона назоратининг “қизил” йўлагидан ҳаракатланиб келаётганда, унга тегишли бўлган қўл юки ва багажлари холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда юк багажидан божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, божхона назоратидан яширилган ҳамда олиб киришнинг белгиланган меъёрларидан ортиқча бўлган алкогол маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Навоий вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

11.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг