Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар “Ғишткўприк” маҳалласида уйма-уй юриб, ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишди
590
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Божхоначилар “Ғишткўприк” маҳалласида уйма-уй юриб, ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишди

Шу мақсадда Давлат божхона хизмати органлари томонидан божхона қонунчилиги тарғиботига қаратилган тадбирлар кўлами ҳам, мазмуни ҳам тобора кенгайиб бормоқда.

Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси, вилоя прокуратураси, ички ишлар ва адлия идоралари вакиллари билан ҳамкорликда Тошкент туманидаги чегарадош маҳаллаларда уйма-уй юрган ҳолда тарғибот-тушунтириш ишлари амалга оширилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 9 январдаги Фармони билан тасдиқланган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси маҳаллаларда энг долзарб, аҳолини қизиқтирадиган ва мурожаатларда кўтарилаётган муаммоли масалаларни таҳлил қилиш ва таҳлил натижасига кўра манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишга хизмат қилмоқда.

Мазкур концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича  «Йўл харитаси»га аҳамият берилса, эндиликда ҳуқуқий тарғиботнинг янада самарали ва таъсирчан усулларини қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Ғишткўприк” маҳалласида бўлиб ўтган тарғибот тадбири давомида кундалик турмушда кўп учрайдиган божхонага доир масалаларнинг ҳуқуқий ечимлари ва янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг моҳияти уйма-уй юриб тарғиб қилинди.

Рақамларга мурожаат қилсак, Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан ўтган 2018 йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда 17 та “яма”лар яъни товар-моддий бойликларни ноқонуний сақлаш ҳолатлари фош қилинган. Натижада, 848,5 млн. сўмлик товарларнинг яширин сақланаётганлиги аниқланган.

Бу каби ҳолатлар “Ғишткўприк” маҳалласида ҳам бир неча бор содир этилган. Шу сабабли уйма-уй юриб қилинган тарғибот-тушунтириш ишларида божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши, товарларни декларацияламаслик ёки нотўғри декларациялаш, божхона назорати зонаси режимининг бузилиши бйўича қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик, божхона қоидалари ҳақида кенг тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, ҳуқуқий маълумотларни етказишга қаратилган флаер, буклет ва бошқа тарқатма материаллар оилаларга бепул тарқатилди.

Тадбир ташкилотчилари ҳуқуқий тарғибот бўйича “Ғишткўприк” чегара-божхона постида ташкил қилинган шароитлар билан ҳам яқиндан танишишди. 2019 йилдан бошлаб бу ерда йўловчиларнинг ўтиб-қайтишлари учун қўшимча заллар ишгар туширилиб, ўтказиш потенциали янада кенгайтирилди.

Ушбу постда ҳам ҳуқуқий маслаҳат столлари ташкил қилинган бўлиб, тегишли ташкилот ва муассасалар вакиллари узлуксиз равишда йўловчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар беришмоқда.

Фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ҳуқуқий билимларини ошириб боришга қаратилган бу каби тадбирлар бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.

Ҳусан Тангриев,

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати бош инспектори

12.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг