Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар божхона соҳасидаги янгиликлардан хабардор қилинди
300
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг қўшма фармойиши асосида ҳудудда ижтимоий-иқтисодий қонунлар ижроси аҳволи, инвесторлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилиниши, тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, шунингдек, соҳадаги мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш мақсадида Тахтакўпир, Қораўзак, Чимбой, Кегейли туманларида учрашувлар ташкил этилди.
Тадбиркорлар божхона соҳасидаги янгиликлардан  хабардор қилинди

Унда прокуратура, солиқ, божхона, экспортёр корхона вакиллари, туман ҳокимлари масъул ходимлари, шунингдек, турли идора вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда асосан экспортга кўмаклашиш, фаол инвестиция муҳитини яратиш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва қонун доирасида амалий ёрдам кўрсатиш масалалари кўтарилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 октябрдаги “Тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3970-сонли Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги “2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2731-сон қарорининг 4-бандига ўзгартириш киритилиб, Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Шуманай, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой ва Кегейли туманларида жойлашган тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ва фақатгина ушбу туманларда фойдаланиладиган махсус техника, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, металл конструкциялар учун 2020 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилганлиги айтиб ўтилди.

Шу билан бирга тадбиркорлар ва жисмоний шахслар иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бошқарманинг 0-361-224-02-68 рақамли “Ишонч телефони” фаолият олиб бораётганлиги эслатиб ўтилди.

14.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг