Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар тадбиркорлар билан учрашувда экспортга оид масалаларни ҳал қилишди
716
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда экспорт ҳажмини оширишдаги энг муҳим вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, божхона органлари томонидан бир қатор амалий ишлар бажарилмоқда.
Божхоначилар тадбиркорлар билан учрашувда экспортга оид масалаларни ҳал қилишди

Худди шундай тадбирлар Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва масъул бўлим бошлиқлари томонидан ҳам амалга оширилиб, унда воҳада инвестицион лойиҳалар асосида барпо этилаётган объектларга, йирик саноат ва кичик корхоналарга борилиб, мавжуд муаммолар ўрганилмоқда, шунингдек божхонага оид тартиб-таомиллар ҳамда яратилган қулайликлар тушунтирилмоқда.

Бу борада навбатдаги учрашув “Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда ўтказилиб, учрашувда корхона масъул раҳбарларига маҳсулотлар экспорт ҳажмини ошириш, импортни камайтириш, бу борада корхона фаолияти учун маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлардан кенг фойдаланиш юзасидан тавсия ва тушунтиришлар берилди.

Айтиш жоизки, мазкур йўналишда корхона томонидан сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Мисол учун, корхона томонидан жорий йилнинг январь ойида четга 1 миллион 162 минг АҚШ долларилик маҳсулотлар экспорти амалга оширилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига (990,58) нисбатан 172,05 минг АҚШ долларига кўп маҳсулотлар четга экспортга йўналтирилди.

Шунингдек, корхона томонидан жорий йил январь ойида 554,4 минг АҚШ долларилик маҳсулотлар импорт асосида олиб келинди. Бу борада корхона томонидан ўтган йилга (1066,83) нисбатан 512,4 минг АҚШ долларилик маҳсулотлар кам импорти амалга оширилди.

Бу ўз навбатида барқарор иқтисодиётни таъминлашда ўз ҳиссасини қўшибгина қолмай, миллий маҳсулотларимизнинг соғлом рақобатга киришишига замин яратади.

15.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг