Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширин тарзда олиб кирилаётган дори воситалари тўхтатиб қолинди
595
Мамлакатимиз ҳудудига тиббий буюмлар ва дори воситаларини олиб кириш тартиби бир қатор қонун ҳужжатлари билан аниқ белгилаб қўйилган ва бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида такрор ва такрор айтиб ўтилаётган бўлсада, айрим фуқаролар томонидан ушбу тартибларни бузиш ҳолатлари ҳали ҳануз кузатиб келинмоқда.
Яширин тарзда олиб кирилаётган дори воситалари тўхтатиб қолинди

Жумладан, Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари томонидан «Деҳли-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган фуқаролар Т.Б. ва Т.Р. ларнинг багажлари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, уларнинг ичида божхона назоратига тақдим қилинмаган ва жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан анчагина ортиқ бўлган, деярли 50 миллион сўмлик  сифати кафолатланмаган, 777 дона дори воситалари ва 103 дона тиббиёт буюмлари борлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу дори воситалари вақтинча сақловга олиниб, текширув ишлари олиб борилмоқда.

16.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг