Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарёда матбуот анжумани ўтказилди
555
2018 йил божхона органлари учун кўплаб ўзгаришлар йили бўлди, божхона маъмурчилиги соддалаштирилиб, тадбиркорлик субъектларига янада енгилликлар яратилди.
Сурхондарёда матбуот анжумани ўтказилди

Хусусан, муҳтарам юртбошимизнинг 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармонига мувофиқ 2018 йил 1 декабрдан бошлаб «сариқ» ва «қизил» йўлаклар фаолият юрита бошлади. 2019 йил 1 мартдан бошлаб эса олиб кирилаётган юклар божхона назорати шаклларини тўрт йўлакли табақалаштиришнинг тўлиқ тизими жорий этилиб, яна иккита – «яшил» ва «кўк» йўлак фаолият юрита бошлайди. Қолаверса, жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб “фронт-офислар” Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ҳамда “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг бир қанча божхона постларида республикамизда илк маротаба ўз фаолиятини бошлади. “Фронт-офис”лар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона юк декларациясини тўлдириш бўйича бепул асосда хизмат кўрсатувчи махсус шахслар гуруҳи бўлиб, улар ҳудудий божхона бошқармалари билан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси асосида фаолият кўрсатадилар.

Божхона тизимидаги мазкур ўзгаришларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, вилоят Матбуот уйида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ва божхона бошқармаси ҳамкорлигида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари ва божхона бошқармаси вакиллари иштирок этди. Бошқарманинг 2018 йилдаги фаолияти, ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳалол иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этишни назарда тутувчи ваколатли иқтисодий операторлар институти жорий этилиши ва “Фронт-офис”лар юзасидан маълумотлар берилди. Шунингдек, журналистлар божхона соҳасида ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам соҳа вакиллари томонидан жавоб олишди.
Анжуманда, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ва бошқалар оммавий ахборот воситалари, вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича таклифларини билдирдилар.

18.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг