Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қаршида “Коррупция-тараққиёт кушандаси” мавзусида учрашув бўлиб ўтди
472
Коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларни содир этилишини олдини олиш мақсадида, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида учрашув ташкил этилди.
Қаршида “Коррупция-тараққиёт кушандаси” мавзусида  учрашув бўлиб ўтди

Вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган учрашув “Коррупция-тараққиёт кушандаси: унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур” мавзуси остида ўтказилиб, унда тадбиркорлар, божхона пости ҳудудида экспорт-импорт операцияларни амалга оширувчи ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ҳамда божхона пости ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда, йиғилганларга давлатимиз томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда яратилган улкан имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлиги, келгусида белгиланган мақсадларга эришишда божхона ходимлари билан биргаликда ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ҳам ўзларининг ҳалол меҳнатлари билан фаол иштирок этишлари, бу борада коррупция ва тамагирлик каби салбий иллатларга йўл қўймаслик тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Ўтказилган тадбир якунида иштирокчилар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга бошқарма масъул ходимлари батафсил тушунтиришлар беришди.

18.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг