Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи тадбиркор ҳузурида
1755
Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари масъул ходимлари томонидан юртимизда табиркорлик субъектлари фаолиятида амалга оширилаётган ислоҳотларни етказиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.
Божхоначи тадбиркор ҳузурида

Бу борадаги кейинги манзил – “HEATING RADIATORS” МЧЖ корхонаси бўлди.

Корхонада иссиқлик радиаторларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, ҳозирда лойиҳани тўлиқ маҳаллийлаштиришнинг сўнги босқичи бошланган бўлиб, 57 ишчи ўрни яратилган.

Учрашув жараёнида корхона фаолиятида юзага келаётган муаммолар ўрганилиши билан бирга, келгусидаги режалар ва истиқболдаги мақсадлар юзасидан қилиниши лозим бўлган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашув жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5414-сон фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3665-сонли қарори билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида яратилаётган қулайликлар яна бир бор тушунтириб ўтилди.

ШунингдекЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон фармонига мувофиқ жорий йилнинг 1 июнидан божхона иши соҳасига оид бир қатор рухсат бериш тартиб тамоилларининг бекор қиланаётганлиги тадбиркорлик субъектларига яратилаётган яна бир муҳим қулайликлардан бири эканлиги эътироф этилди.

О.Ибрахимов

Навоий вилояти

божхона бошқармаси

бўлим бошлиғи

12.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг