Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш – муҳим вазифа
397
Сирдарё вилояти Гулистон давлат университетида “Ҳуқуқий ахборот соати” машғулотларини ўтказиш режасига асосан “Ёшлар орасида гиёҳвандлик моддалари билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш” мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш – муҳим вазифа

Унда Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси Гулистон шаҳар адлия бўлими ва вилоят божхона бошқармасининг маъсул ходимлари, университет раҳбарияти, талабалар ва вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон Фармонига мувофиқ ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш, қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийлигини мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланиши юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек тадбир ташкилотчилари томонидан “Ёшлар орасида гиёҳвандлик моддалари билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш” мавзусида сўз юритилиб, юртимизда гиёҳвандликка қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган чора-тадбирлар хақида сўзлаб берилди, хусусан, дунёда етиштирилаётган гиёҳвандлик воситаларининг асосий қисми Афғонистонга тўғри келиши, мазкур мамлакат орқали дунёнинг барча қитъаларига жўнатилиши  тушунтириб ўтилди. 

Маъруза давомида бугунги кунда дунё бўйлаб гиёҳвандлик касалига асосан ёшлар дучор бўлаётганликлари, бунинг оқибати асосан ўлим билан тугаётганлиги қайд этилди. Сўнгги вақтларда гиёҳванд ва психотроп моддаларнинг янги турлари кўпайиб бораётганлиги, жумладан инсон онгига салбий таъсир кўрсатувчи “лирика”, “трамадол” “андипал”, “рокацет плюс” каби таблеткаларни истеъмол   қилиш   салбий ҳолатларга олиб келаётганлиги таъкидланди.

Сирдарё  вилояти  божхона   бошқармаси божхоначилари томонидан 2018 йил давомида ўтказилган мақсадли тадбирлар натижасида наркотик моддалар билан бирга тақиқланган таблеткалар, шунингдек, ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи аудио ва видеоёзувларни мамлакатимизга кириб келиш чоғида тўхтатиб қолинди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар, давлат ташкилотлари ва кенг жамоатчилик томонидан профилактик ва тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳанузгача божхона постлари ҳамда ички ҳудудларда аниқланаётган гиёҳванд ва психотроп моддалари ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Барча талабаларга соғлом турмуш тарзини танлаш, спорт билан мунтазам шуғулланиш тавсия этилди.

Тадбир сўнггида юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар кўламини янада кенгайтириш масалаларида ёшлар ўзларининг ҳиссаларини ўқишлари ва замонавий билимлари билан қўшишлари лозимлигини ҳамда улар ўзларида бой ўтмишимиз, анъаналаримизни мукаммал биладиган, ёт ғояларга қарши тура оладиган, “иммунитет” ҳосил қилишлари кераклиги алоҳида таъкидланди.

Талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.

22.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг