Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хизматга янги қабул қилинган ёш божхоначилар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказилди
537
Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат замирида халқимиз фаровонлиги ва ёшларимизнинг бахтли келажаги мужассам эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

Фарзанд - оила қувончи. Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг бахтли, саодатли, халқ эътиборидаги инсон бўлишини хоҳлайди. Бу йўлда кеча-ю кундуз тинмай меҳнат қилади.

Айниқса фарзанди шарафли касбда фаолият юритиб, Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигини таъминлашга қўшаётган ҳиссасидан ота-онанинг қанчалик фахрланишини тасвирлаб бўлмаса керак.

Давлат божхона қўмитасида хизматга қабул қилинган ёш ходимлар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбат ташкил этилди.

Суҳбат аввалида Давлат божхона қўмитаси Раиси М.Азимов  Ўзбекистон Республикаси Президентининг божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган Фармон ва Қарорларининг мазмун-моҳияти, божхона тизимида амалга  оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумот берди. 

Божхона соҳасида хизмат қилишнинг энг асосий мезони, ҳалоллик ва поклик, Ватанга ва ўз бурчига садоқат, адолатли бўлиш ва қонунларга оғишмай амал қилиш эканлиги таъкидланди. 

Шундан сўнгёш ходимларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказилиб,  божхона тизимида хизмат қилишнинг масъулияти,  ҳамда унда яратилган шароитлар билан яқиндан таништирилди.  Хусусан давлатимиз томонидан божхона органларида хизматни олиб бораётган ходимларнинг ижтимоий муҳофазаси йўлга қўйилганлиги, бошқа вилоятдан келиб хизмат олиб борадиган божхоначилар хизмат уйлари билан таъминланиши, тўғрисида  маълумот берилди.        

Шу ўринда ота-оналар  ҳам  муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз ёшларига яратиб берилаётган имкониятлар сабабли, фарзандлари ўз билим ва салоҳиятлари билан очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилган синовлардан муваффақиятли ўтиб, божхона соҳасига ҳизматга қабул қилинганликлари, улар келгусида хизмат жараёнида юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай қийинчиликни сабот билан енгиб, Ватанимизга садоқат билан хизмат қилишларига ўзларининг ишончларини билдирдилар.

- Қорақалппоғистоннинг Кегейли туманида истиқомат қиламан - дейди ёш ходим Мавлюда Чимбергенованинг онаси Бахтгул Ибрагимова. Мен ва турмуш ўртоғим узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳалол хизмат қилиб, 8 фарзандни тарбиялаб, вояга етказдик. Кенжа фарзандимиз Мавлюданинг ўз билим ва салоҳияти билан божхона хизматига қабул қилингани бизга бир олам қувонч бахш этди. Қизимни божхоначи либосида кўриб, кўксим ғурурга тўлади. У ҳам бизнинг изимиздан бориб, ватанимизга ҳалол хизмат қилишига ишонаман.  Бундай бахт, шодлик ҳамма оналарга насиб этсин.        

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Наманган, Тошкент шаҳар, Тошкент ҳамда Фарғона вилоятлари божхона бошқармалари, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси, Миллий кинология марказида шарафли ва масъулиятли хизматни ўташга киришган 23 нафар ёш божхоначилар билан ўтказилган суҳбат уларнинг ватанпарварлик туйғусини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган ушбу учрашувда ёш божхоначилар ва уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.

24.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг