Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Уяли телефонларни яширинча олиб ўтишга уриниш наф бермади
890
Сирдарё вилояти божхоначилари уяли телефонларни юртимизга ноқонуний олиб кириш билан боғлиқ бир нечта қонунбузарлик ҳолатларини фош этишди.
Уяли телефонларни яширинча олиб ўтишга уриниш наф бермади

Мамлакатимизга кириб келган фуқаро Р.Н. божхона назоратидан ўтиш чоғида божхона ходимларига ўз ёнида ҳеч қандай ноқонуний буюмлари йўқлигини маълум қилди. Аммо, унинг хатти-ҳаракатлари ходимларнинг эътиборини тортди. Шундан сўнг ўтказилган шахсий кўрик натижасида ушбу қонунбузар эгнидаги кўйлаги остига хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 12,6 миллион сўмлик жами 37 дона телефонларни яшириб олганлиги фош бўлди.

Яна бир шунга ўхшаш ҳолатда фуқаро М.О. ҳам эгнидаги кўйлаги остига умумий қиймати 7.4 миллион сўмлик  жами 24 дона телефонларни яшириб олганлиги ошкор бўлди.

Фуқаро Х.Х.нинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари эса ҳаммасидан ошиб тушди. Қарангки, ушбу шахс ҳам оз эмас, кўп эмас жами 57 дона “Samsung”, “Nokia” русумли қимматбаҳо телефонларни кийимлари ичига яшириб олган экан.

Ушбу 57 дона телефонларнинг умумий қиймати эса 14 миллион сўмни ташкил этди.

Юқоридаги 3 та қонунбузарлик ҳолатларини фош этилиши натижасида умумий қиймати 34 миллион сўмга тенг бўлган 118 та уяли телефонлар  ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

25.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг