Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида ҳам бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ташкил этилди
966
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси махсус унвонга эга бўлган ҳамда мутахассис, хизмат кўрсатиш ва ёрдамчи (техник) ходимларининг бошланғич касаба уюшмаси қўмитасини ташкил этиш бўйича меҳнат жамоаси умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида ҳам бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ташкил этилди

Йиғилишда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти Кенгаши вакили Химматова Нодира Сурхоновна ҳам иштирок этди.

Бошқарма бошлиғи Т.Саидов йиғилишни очиб, йиғилиш иштирокчиларини кун тартибига киритилган масала билан таништирди ва бошқарманинг махсус унвонга эга бўлган ҳамда мутахассис, хизмат кўрсатиш ва ёрдамчи (техник) ходимларининг бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислигига Тошбоев Қурбонали Уролович номзодини сайлашни таклиф этди.

Билдирилган таклиф бир овоздан маъқулланиб, бошқарма ходимлари томонидан  яна 7 нафар аъзолардан бошланғич касаба уюшма қўмитаси таркиби сайланди.

Шундан сўнг бошқарма бошлиғи бугунги кунда, Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг бошланғич ташкилотлари барча давлат муассасаларида ташкил этилиши,  касаба уюшмаси томонидан  ходимларнинг меҳнат, иш ҳақи, уларнинг иш билан бандлиги ва ижтимоий кафолатларига алоҳида эътибор берилиши, уюшмага аъзолик бадали сифатида ҳар ойда ходимнинг лавозим маошидан 1 фоизи ушланиб қолиниши тўғрисида маълумот берди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасидаги бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси етакчиси бўлиб сайланган Қ.Тошбоевга Бошқарма бошлиғи томонидан божхона ходимлари билан мунтазам ишлаши, уларнинг шахсий ҳаёти ва хизмат фаолияти давомида юзага келаётган муаммоларини ўрганиб, ижобий ечимларини топиш масаласи бўйича бошқарма раҳбариятига таклифлар бериш, шунингдек, хизматда юқори натижаларга эришиб келаётган  ходимларни рағбатлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш борасида кўрсатма ва топшириқлар берилди.  

Шерзод Юсупов

Сурхондарё қвилояти

божхона бошқармаси

Кадрлар бўлими бошлиғи

12.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг