Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитасида Туркия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
417
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ташқи сиёсат борасида хорижий давлатлар билан конструктив ва ўзаро манфаатга асосланган жадал ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичи Ўзбекистон-Туркия алоқаларида ҳам ўзининг яққол ифодасини топмоқда.
Давлат божхона қўмитасида Туркия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

2019 йил 27 февраль куни Давлат божхона қўмитасида Туркия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эр билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам айни шу жиҳатлар эътироф қилинди.

Суҳбат давомида меҳмонларга сўнгги икки йил давомида божхона соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркия божхона хизматларининг ўзаро ҳамкорлигига доир муҳим масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Туркия божхона хизматлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари 1997 йил 18 ноябрда Анқара шаҳрида имзоланган “Божхона соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Битимга асосланади.

Мазкур битимга асосан ҳозирда иккала мамлакат божхона идоралари ўзаро сўровномалар юбориш орқали божхона ҳуқуқбузарликларини тадбиқ қилиш ва уларни аниқлаш имконига эга бўлмоқдалар.

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг 2018 йил апрель ойида республикамизга ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Туркия божхона хизматлари ўртасида Божхона кенгаши ташкил қилиш тўғрисида Баённоманинг имзоланиши эса икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришда долзарб аҳамият касб қилмоқда.

Учрашувда асосий эътибор Давлат божхона қўмитаси ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ташқи савдо соҳасида статистик маълумотлар алмашиш бўйича битимни қисқа муддатларда имзолаш масалаларига қаратилди.

Учрашув очиқ ва конструктив руҳда бўлиб ўтди.

Тадбир якунида элчи жаноблари Давлат божхона қўмитасидаги Божхона тарихи музейи билан яқиндан танишди ва Фахрий меҳмонлар китобига ўз таассуротларини ёзиб қолдирди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

 

27.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг