Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Инвестиция – юрт равнақи учун муҳим қадам
1633
Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи К.Рахманов раҳбарлигида Питнак шаҳрида жойлашган GM Uzbekistan” АЖ Хоразм филиалига автомобиль эҳтиёт қисмларини етказиб бериш билан шуғулланиб келаётган МЧЖ шаклидаги “Se Myung”, “Uz Dong Woon”, “Uz Koram Company”, “Uz Tong Hong Company”, “Uz Dong Yang Company” қўшма корхоналари ва Қўшкўпир туманида жойлашган қизил мия илдизини қайта ишлашга ихтисослаштирилган “HE FEI TECHNOLOGY CO LTD” хорижий корхонасида сайёр учрашувлар ўтказилди.
Инвестиция – юрт равнақи учун муҳим қадам

Учрашувлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2018 йил 21 июнь куни инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари рўйхатига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш чоралари натижадорлиги масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида бевосита божхона органларига берилган топшириқлар ижроси доирасида уюштирилди.

Ўтказилган сайёр учрашувларда, хўжалик юритувчи субъектларга тўғридан-тўғри инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича яратилган қулайликлар ва ушбу дастурлар доирасида импорт қилинадиган товарларга қўлланиладиган божхона имтиёзлар тўғрисида маълумот берилиб, уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан танишилди ҳамда корхона мутахассисларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги “Инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини жадал амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3794-сон Қарори билан тўғридан-тўғри инвестицияларни республика ҳудудига жалб қилишдаги бир қатор тартиб-таомиллар ва ҳисобот шаклари қисқартирилганлиги ҳамда бекор қилинганлиги тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Маълумот ўрнида, мазкур кўшма корхоналар томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 6 та янги инвестиция лойиҳалари амалга оширилган бўлиб, қўшимча 32 та янги иш ўринлари яратилишига эришилган.

Шу ўринда, иш фаолиятини янада кенгайтиришлари орқали самарали натижаларга эришишлари юзасидан аниқ таклифлар берилиш билан бирга, божхона органларида туну-кун иш фаолияти ташкил этилган, божхона расмийлаштируви корхоналарга қулай бўлган шароитда амалга оширилиши таъкидлаб ўтилди. 

Бундай учрашувлар мамлакат ривожига шубҳасиз ўзининг ижобий натижасини беради.

Корхона вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлар, фаолиятлари давомида учраётган муаммоли масалалар юзасидан таклифлар ҳамда божхона соҳасига оид янги қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан барча саволларга батафсил жавоблар олдилар.

Хоразм вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

12.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг