Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қаршида аёллар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди
749
Ўзбекистон Республикаси божхона органларида “8 март-Халқаро хотин-қизлар куни” байрамини юқори савияда ва кўтаринки руҳда ўтказиш ҳамда тизимда хизмат қилаётган аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларнинг саломатликларини мустаҳкамлаш мақсадида, Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида бошқарма ва божхона постларида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида спортнинг стол тенниси, арғимчоқда сакраш ва шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Қаршида аёллар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

Қизғин ва байрамона руҳда ўтган мусобақада спортнинг стол тенниси баҳсида бошқарма архивариуси Ойтўра Шайманова , шашка турида “Қарши-Керки” чегара божхона пости инспектори Фотима Санаева ҳамда арғимчоқда сакраш мусобақасида Ташкилий назорат бўлими катта инспектори Нафиса Бердиева ғолиб деб топилди ва якунда диплом ва қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.

Бу каби мусобақаларни ўтказишдан асосий мақсад, ватанимиз иқтисодиётини ҳимоя қилишда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшаётган ҳамда эркаклар билан бирга камарбаста бўлиб хизмат олиб бораётган аёл ходимларнинг саломатликларини мустаҳкамлашдан иборат.  

5.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг