Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Аёллар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди
832
Бухоро вилояти божхона бошқармасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларнинг ишдан бўш вақтларини унумли ўтказиш мақсадида спорт мусобақалари ташкил этилди.
Аёллар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди

Унда вилоят божхона тизимида меҳнат қилаётган аёллар иштирок этишиб, спортнинг шахмат, шашка, югуриш, стол тенниси каби турларида ўзаро беллашишди. Қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлган курашларда аёллар ўзларини нафақат жисмоний, шунингдек, ақлий жиҳатдан ҳам фаолликларини намойиш этиб боришди.

Шу куни бўлиб ўтган мусобақалар ичида энг қизиқарли ва шиддатга бой дея шахмат ва шашка мусобақалари эътироф этилди. Мусобақалар якунида эса, ғолибаларга эсдалик совғалари топширилди.

 

5.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг