Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Божхона институтига ташриф буюрди
1156
Бугун Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби пойтахтимиздаги Божхона институти фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.
Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Божхона институтига ташриф буюрди

Профессор-ўқитувчилар ва курсантлар билан бўлиб ўтган учрашувда меҳмонга институт фаолиятидаги сўнги янгиланишлар ва ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берилди.  Айниқса  институт курсантлари томонидан божхона соҳасига доир тадқиқот ишларининг инглиз баён этилганлиги Бош котибда ижобий таассурот қолдирди.

Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига биноан қайта ташкил қилинган мазкур ўқув даргоҳида божхона ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, соҳа бўйича илмий-тадқиқот масалалари комплекс тарзда янгича мазмун ва шаклда йўлга қўйилмоқда.

Институтда божхона иши соҳасидаги халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда курсантларида таҳлилий фикрлаш, янги билимларни мустақил равишда эгаллаш ва уларни амалиётда қўллаш кўникмасини ривожлантиришга йўналтирилган янгича ўқитиш тизимини шакллантирилди.

Жумладан, битирувчиларда етарли амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида 2018-2019 ўқув йилидан номутахассислик фанларнинг ҳажмини камайтириш ва мутахассислик фанлари ҳажмини ошириш ҳисобидан уч йиллик назарий курс ҳамда ҳудудий божхона бошқармаларида бир йиллик стажировка ўташдан иборат ўқитиш тизими йўлга қўйилди.

Божхона органлари раҳбар кадрларини тайёрлаш учун ўқиш муддати 3 ойдан иборат бўлган “Божхона менежменти” олий курслари жорий этилганлиги бу борадаги ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқмоқда.

Қарор билан мустаҳкамланган яна бир янгилик шундан иборатки, институт фаолиятидаги халқаро ҳамкорлик йўналишидаги ишлар кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва стажировкасини ўтказишда соҳавий етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш ва тажриба алмашишга асосланади.

Кўзланган мақсадга кўра, келгусида божхона ходимларининг бевосита Жаҳон божхона ташкилоти бош Котибиятида, хорижий ўқув даргоҳларида амалиёт ўташлари йўлга қўйилади, PICARD (Partnership in Customs Academic Research and Development) дастури бўйича Божхона институтига халқаро аккредитация бериш ҳам назарда тутилган.

“Божхонани ривожлантириш ва илмий тадқиқотлар соҳасида шерикчилик” - PICARD дастури 2006 йилда амалиётга жорий этилган бўлиб, божхона органлари ва академик доиралар ўртасида ҳамкорлик асосларини яратишни таъминлайди.

Ўқув дастурларининг PICARD касбий-профессионал стандартларига мувофиқ деб тан олиш мақсадида, Жаҳон божхона ташкилоти ўқув юртларини аккредитациядан ўтказади.

Маълумки ҳар йили 26 январь куни бутун дунё бўйлаб божхона хизмати ходимлари халқаро миқёсда ўз касб байрамларини нишонлайдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан мамлакатимизда ҳам 26 январь расман Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимлари куни этиб белгиланди ва жорий йилда илк бора кенг нишонланди. Айни шу жиҳатни Бош котиб чуқур мамнуният билан қабул қилганлигини маълум қилди.

Учрашув давомида Бош котиб журналистлар ва курсантларнинг саволларига жавоблар берди.

Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Микуриянинг мамлакатимизга ташрифи 2019 йил 7 мартга қадар давом этади. Шу куни меҳмон пойтахтимизнинг диққатга сазовор гўшалари – Темурийлар тарихи музейи, Амалий санъат музейи, Алишер Найоий номидаги опера ва балет катта театри билан яқиндан танишади.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

6.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг