Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ургут” эркин иқтисодий зонаси тўғрисида нималар биласиз?
1000
Ургут” эркин иқтисодий зонаси 2017 йилнинг 12 январида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4931-сонли Фармони асосида ташкил этилган бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сонли қарори билан “Ургут” эркин иқтисодий зонаси ҳудуд чегаралари белгиланган.
“Ургут” эркин иқтисодий зонаси тўғрисида нималар биласиз?

“Ургут” эркин иқтисодий зонасига Ургут туманида 390 гектар (“Мерганча” массивида 144 гектар ва “Сариқтепа” массивида 246 гектар), Пастдарғом тумани “Дўстлик” массивида 66 гектар, Нуробод тумани “Сазаған” массивида 360 гектар, Самарқанд шаҳар “Хишрав-2” массивида 102 гектар ер майдони ажратилган.

“Ургут” эркин иқтисодий зонасида 62 та инвестор томонидан 69 та лойиҳаларни амалга ошириш устида иш олиб борилаётган бўлиб, ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 252,7 миллион АҚШ долларни (90,3 миллион доллар - ўз маблағи, 128,6 миллион доллар - банк кредити, 33,6 миллион доллар - хорижий инвестиция) ташкил этади.

Мазкур лойиҳалар тўлиқ ишга туширилиши натижасида 5026 та янги иш ўринлари яратилиб, 358,2 миллион АҚШ долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва 50,9 миллион АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниши белгиланган.

Бугунги кунга қадар “Ургут” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида қиймати  99,7 миллион АҚШ доллар бўлган 25 та лойиҳа амалга оширилган (шундан, ўз маблағи 37,7 миллион АҚШ доллар, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция 5,5 миллион АҚШ доллар, банк кредити 56,9 миллион АҚШ доллар) бўлиб, ушбу лойиҳалар доирасида 1922 та янги иш ўринлари яратилган.

Ушбу лойиҳалар ишга туширилиши натижасида жами 294,1 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, шундан 8,6 миллион АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилинган.

“Ургут” эркин иқтисодий зонасида полиэстер толасидан тикув ипи, синтетик ип, қоғоз ғалтак (катушка), поролон қопламали материаллар, полиуретан хомашёсидан сунъий чарм маҳсулотлари, полипропилен ип, синтетик толали материал, иккиламчи ПЭТ идишларидан синтетик тола, петтара ва полиэстилен плёнка, енгил саноат маҳсулотлари учун бўёқ, қурилиш материалларидан сендвич панеллар ва енгил металл конструкция, алюминий ва ПВХ профиллари, металл труба ва металл профиллар ишлаб чиқарилмоқда.

Эркин иқтисодий зона ҳудудида махсус божхона пункти ташкил этилган бўлиб, тадбикорларга 24 соат давомида хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилган.

Шунингдек, Ургут туманида “Ургут промзона” божхона омбори, Пастдарғом туман Чархин қўрғонида “Ўзтемирйўл-контейнер”АЖнинг божхона омборлари ҳамда “Зарафшон” ва “Жомбой” темир йўл станцияларида юк тушириш ва ортишга мўлжалланган терминаллари ҳам фаолият қўрсатмоқда.

11.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг