Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда Сайёр суд мажлислари давом этмоқда!
74
Андижон вилояти божхона бошқармаси Маданият чегара божхона постида Пахтаобод туман маъмурий судининг навбатдаги суд мажлиси ўтказилди
Андижонда Сайёр суд мажлислари давом этмоқда!

Унда Маданият чегара божхона пости орқали ҳаракатланган фуқаролар ўзлари билан республика ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган материаллар, шунингдек, белгиланган меъёрлардан ортиқча бўлган ҳамда фуқаролар ўзларига тегишли бўлмаган товар моддий бойликларни маълум бир ҳақ эвазига олиб кириш ҳолатлари юзасидан бошқарма томонидан дастлабки суриштирув иш ҳужжатлари юритилиб, кўриб чиқишлик учун белгиланган тартибда туман маъмурий судига юборилганлиги маълум қилинди.

Ҳужжатлари иш юритувда бўлган ҳар бир фуқаро билан сайёр суд мажлиси жараёнида суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг оилавий ҳолати, молиявий имкониятлари ҳамда хуқуқбузарлик содир этилишига олиб келган омилларга эътибор қаратилди.

Пахтаобод туман маъмурий судининг якуний хулосасига кўра, барча суд мажлиси иштирокчиларига сайёр суд жараёнида маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг белгиланган моддаларига асосан огоҳлантириш ҳамда жарима жазолари қўлланилди.

Шунингдек сайёр суд мажлиси иштирокчиларига божхона пости орқали харакатланиш чоғида қонунларимизда белгиланган тартибларга тўла риоя қилишлари ҳамда божхона постида коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича масъул раҳбар ходимлар томонидан тушунтириш ишлари ўтказилди.

14.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг