Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Нексия”га ортилган сифати кафолатланмаган шоколадлар тўхтатиб қолинди
214
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари юртимизга товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди.
“Нексия”га ортилган сифати кафолатланмаган шоколадлар тўхтатиб қолинди

Вилоятнинг Янгиқўрғон туманида “Янгиқўрғон-Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Ў.А. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли енгил автомашина божхоначилар томонидан тўхтатилиб, текширилганда унинг салонида хорижда тайёрланган, 4,8 миллион сўмлик 3 турдаги сифати кафолатланмаган шоколадлар борлиги аниқланди.

Янгиқўрғон туманида ҳаракатланаётган фуқаро А.К. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда эса ушбу автомашина салонида муқаддам қўшни мамлакатдан  ноқонуний тарзда олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган, қиймати қарийб 22 миллион сўмлик музлатгич ва телевизор тюнерлари каби маиший техника товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

14.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг