Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш –долзарб масала
191
Коррупция фуқароларнинг ижтимоий адолатга, давлат органларига нисбатан ишончини сусайтиради, давлатнинг иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатади, қолаверса жамиятдаги маънавий муҳитни бузилишига олиб келади.

Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари шунингдек, чегара ҳудудларида яшовчи аҳоли вакиллари учун ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари Фарғона вилояти божхона бошқармаси божхона пости ходимлари томонидан жойларда ташкил этилаётган давра суҳбатларида айнан коррупция иллатга қарши курашиш мавзуси эътибор марказига қаратилган.

Зеро ҳар қандай қонунбузарликлар содир этилишига, кўпайишига кўп ҳолларда ўзимизнинг бефарқлигимиз, лоқайдлигимиз сабаб бўлиб келмоқда. Ҳуқуқ ва мажбуриятларимизни билмаслик эса коррупцион омилларга шарт - шароит яратиб беради.

Ана шундай, омилларни олдини олиш, аҳолини ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш мақсадида 2019 йил мобайнида жойларда ташкил этилган 50 дан ортиқ давра суҳбатларида 850 нафарга яқин фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилди. Уларга турли муаммога дуч келган вақтда ушбу муаммони ҳал этилишида масъул шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига гувоҳ бўлганда бундай шароитга бўйсуниш, индамай кетавериш ёхуд чидаш ўрнига ўзимизнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларимизни англаган ҳолда тегишли жойга мурожаат қилишимиз лозимлиги, қолаверса, божхона қоидабузарликларига гувоҳ бўлганимизда Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамларига қўнғироқ қилишимиз тўғрисида тушунчалар берилди.

Қонунга кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик фактларига доир мурожаатлар тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилади. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот берган шахсларнинг ҳимоя қилиниши таъминланади.

Юқорида келтирилган тадбирлар орқали божхона ходимлари тадбир иштирокчиларида энг аввало аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантириш ва жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш билан мамлакат тараққиётига амалий ҳисса қўшишмоқда.

 

14.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг