Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Боботоғ этакларида профилактик учрашувлар бўлиб ўтмоқда
260
Баҳорнинг илк кунларида ўз фаолиятини бошлаган Ўзбекистон – Тожикистон чегарасидаги “Боботоғ” чегара божхона пункти бугун халқимизга самарали хизмат қилмоқда.
Боботоғ этакларида профилактик учрашувлар бўлиб ўтмоқда

Мазкур божхона пунктининг очилиши бу ҳудудларда истиқомат қилиб келаётган ўзбек-тожик халқларининг қувончига ҳам сабаб бўлмоқда. Чунки, “Боботоғ” массивидаги  яшовчи аҳоли чақирса овози етгудек масофада яшаётган қариндошларининг ҳолидан хабар олиш учун, “Боботоғ” тоғ тизмасининг довонидан ошиб, 150 киломертга яқин йўл босишар эди.

“Боботоғ” чегара божхона пункти жисмоний шахслар, товар ва транспорт воситаларининг қисқа муддатда ва самарали равишда божхона назоратидан ўтказиш учун барча шароитлар билан таъминланган.

Фуқароларни давлат ва жамият ҳаётида юз бераётган сўнгги ўзгаришлардан хабардор қилиш асносида ижтимоий фикрни янада соғломлаштириш, божхона соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар ва қонун қоидалар билан таништириш мақсадида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан  чегара божхона пункти жойлашган Узун тумани “Боғдара” қишлоғида аҳоли билан учрашувлар ўтказилмоқда.  Хусусан, бошқарманинг божхона  суриштируви ва маъмурий амалиёт бўлими ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти “Боғдара” қишлоғидаги 2-сон Хизмат кўрсатиш касб ҳунар коллежида талаба ёшлар билан ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказдилар. Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3512-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида”ги   878-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 246-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари ва бошқа бир қатор божхона соҳасига доир меъёрий ҳужжатлар тўғрисида маълумот ва тушунчалар берилди.

Шунингдек аҳоли вакиллари ва талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди. Қолаверса, бошқарма ходимлари томонидан фуқароларга, божхона соҳасига оид муаммо ва таклифлар мавжуд бўлганда ҳар қандай вақтда тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкинлиги билдирилиб, жисмоний ва юридик шахслар учун Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамли ишонч телефони айтиб ўтилди.

15.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг