Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Тошкент халқаро аэропорти”да “Информацион марказ” ташкил этилди
260
Туризм соҳасида улкан салоҳият ва ўзига хос туристик жозибага эга бўлган она юртимиз Ўзбекистон ўзининг қадимий обидалари, муқаддас зиёратгоҳлари, тарихий ва маданий ёдгорликлари, бетакрор маданияти ва анъаналари, қолаверса хушманзара табиати ва файзли гўшалари билан сайёҳларни ўзига ром этади. Қолаверса, муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинаётган бир қанча Фармон ва Қарорлар ҳам соҳа ривожида ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
“Тошкент халқаро аэропорти”да “Информацион марказ” ташкил этилди

Юртимизда туризмни ривожлантиришда божхона органлари муҳим ўрин тутади. Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 16 августдаги  “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида келтирилган вазифаларни бажариш мақсадида, Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ўзаро ҳамкорликда “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти”нинг учиб келиш залида биринчи “Информацион марказ”ни ташкил этди. Ушбу марказнинг асосий вазифаси юртимизга кириб келаётган туристлар учун, шунингдек ички туристик саёҳат қилаётган фуқаролар учун зарур бўлган барча маълумотларни тақдим этишдир. Шу билан бирга, йўловчилар ўзларига керакли бўлган божхона қонун қоидалари хақидаги ахборотларни ҳам ушбу марказдан олишлари мумкин бўлади.

16.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг