Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда божхоначилар ҳамда ёшлар ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик ва унинг тафсилотлари
129
Ёшлар – бизнинг келажагимиз. Шундан келиб чиққан ҳолда, ёшлар ўртасида турли хил иллатларни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида юртимизда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Жиззахда божхоначилар ҳамда ёшлар ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик ва унинг тафсилотлари

Жиззах вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳам бу борада аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, ана шундай профилактик тадбирларнинг навбатдагиси Жиззах иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ва 1-сон академик лицейида ташкил этилди. Учрашувда дастлаб энг асосий масалалар, яъни ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда одам савдоси, диний экстремизм ва терроризм каби салбий иллатларнинг оқибатлари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Бугунги кунда фуқаролар томонидан турли мазмундаги тақиқланган диний ва беҳаёликни тарғиб қилувчи материалларни уяли алоқа воситалари ёки ахборот ташувчи воситаларига жойлаштириб, уни бошқаларга ҳам тарқатиш ҳолатлари кўплаб учраётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу борада эса ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамкорлигида мунтазам равишда чоралар кўриб борилмоқда. Тадбир давомида мазкур ҳолатлар бўйича ҳам ёшларнинг тушунча ва кўникмалари бойитилди.

Қолаверса, 2019-2020 ўқув йили учун Божхона институтига қабул жараёни бошланганлиги, унда бевосита коллеж ўқувчилари орасидан танлов босқичларида иштирок этиш истагида бўлган номзодлар қатнашишлари мумкинлигини таъкидланди.

Шунингдек, абитуриент номзодига қўйиладиган талаблар, унинг билим ва жисмоний даражаси, Божхона институтида мавжуд таълим йўналишлари, танлов босқичлари, қабул жараёнининг бошланиш ва тугаш кунлари тўғрисида ўқувчиларга тўлиқ маълумот берилди. Шундан сўнг, ёшлар мавзу юзасидан саволлар билан мурожаат этиб, соҳа ходимлари томонидан керакли жавобларга эга бўлишди.

Айтиш жоизки, жойларда ўтказилаётган бу каби тарғибот-ташвиқот тадбирлари ёшларни тўғри йўлга йўналтириш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, шу билан бирга ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилиши шубҳасиз.

16.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг