Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев билан ижодий учрашув бўлиб ўтди
1010
Давлат божхона қўмитаси Марказий аппаратида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев билан ижодий учрашув бўлиб ўтди

Тадбир аввалида унда иштирок қилган ДБҚ раҳбарияти шахсий таркибни юртимизга кириб келаётган Наврўзи олам билан самимий муборакбод этди. Таъкидланганидек, мазкур айём юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик анъаналарини тараннум этади, Наврўз тимсолида халқимизнинг неча минг йиллардан бери давом этиб келаётган миллий урф-одатлари ва қадриятлари янада теран бўй кўрсатмоқда. 

Шунингдек, сўз навбати эл суйган санъаткор, кино ва театр санъатининг дарғаларидан бири Ёдгор Саъдиевга берилар экан, бу инсоннинг ўзбек кино ва театрида ўрни нечоғлик катталигини билиш учун унинг ижодидаги кино ва спектаклларни эслашнинг ўзи кифоя эканлиги қайд этилди.

Ёдгор Саъдиев ўзининг ижодий фаолияти ҳақида сўзлар экан, ўзининг кинодаги ҳамкорлари, шогирдларини алоҳида ёдга олди.  – Бўлажак актёр сифатида мен кўп нарсани буюк актёрлардан ўрганганман ва  уларнинг мақтовларига сазовор  бўлиш учун ролларни яхши ижро этишга ҳаракат қилардим. Хусусан, репертуаримдаги “Юлдузли тунлар” спектаклида Бобур роли менинг энг фахрланадиган ролларимдан бири дея ҳисоблайман, – деди, актёр.

Шунингдек, Ёдгор Саъдиев иштирокчилар саволларига биноан ўзбек кино санъатидаги мавжуд муаммоларга ҳам алоҳида тўхталди. Профессионал нуқтаи назардан мазкур муаммоларнинг ечимини тушунтирди. Кинонинг маънавиятимиз ва ёшлар онгига таъсири юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Тадбир давомида таниқли актёр халқ қўшиқларидан ижро этиб иштирокчиларга байрам кайфиятини улашди.

19.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг