Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашишда барча бирдек масъул!
143
Коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир.
Коррупцияга қарши курашишда барча бирдек масъул!

Дарҳақиқат, коррупция фуқаролар, айниқса, ёшларда ҳақиқатга, давлат органларига бўлган ишончни сусайтиради. Шунга мувофиқ, барчага коррупциянинг нечоғли хавфли иллат экани ҳақида доимий тушунча бериб бориш зарур.

Хусусан, куни-кеча коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларни содир этилишини олдини олиш мақсадида, Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида учрашув ташкил этилди. Қарши шаҳар Йўл патруль хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган учрашув “Коррупцияга қарши курашишда барча бирдек масъул!” мавзуси остида бўлиб, бошқарма аппарати ва бошқарма тасарруфидаги барча божхона постлари ходимлари иштирок этишди.

Даставвал, кенг жамоатчилик ўртасида коррупция ва тамагирлик иллатларига йўл қўймаслик, божхона ходимлари томонидан ўзларига юклатилган хизмат вазифаларини сидқидилдан ва ҳалол бажаришлари тўғрисида сўз юритилди. Йиғилиш давомида божхона пости ходимларига тадбиркорлар ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига хушмуомалада бўлиш, уларнинг мурожаатларига тезкорлик билан жавоб қайтариш, бу борада сансалорликларга йўл қўймаслик, божхона расмийлаштируви жараёнларида ортиқча ҳужжатларни талаб қилмаслик, шунингдек божхона назорати ва расмийлаштирувларини тезкорлик билан амалга ошириш уқтирилди.

Ўтказилган тадбир якунида иштирокчилар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга масъул ходимлар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.

20.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг