Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
190 миллион сўмлик заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга бўлган уринишлар фош қилинди
610
Давлат божхона хизмати органлари томонидан тилла ва заргарлик буюмларини божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб чиқилишига қарши қаратилган чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда. Хусусан, “Ғишткўприк” чегара божхона постида бир неча божхона қоидабузарликлари ўз вақтида аниқланиб, қонунбузарларга нисабатан керакли чоралар кўрилди.
190 миллион сўмлик заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга бўлган уринишлар фош қилинди

Жумладан, мамлакатимиздан, қўшни давлатга чиқиб кетаётган фуқаро Д.Д.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди. Натижада, фуқаро холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, жами оғирлиги 211 грамм бўлган 63,3 миллион сўмлик сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмларини қўшни давлатга яширинча олиб чиқмоқчи бўлганида тўхтатиб қолинди.

Айнан шу куннинг ўзидаёқ, фуқаро М.М.нинг ҳам кирдикори фош бўлди. Яъни у холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, жами оғирлиги 206 грамм сариқ металлдан ясалган, қиймати 61,8 миллион сўмлик турли-туман заргарлик буюмларини  яширинча олиб ўтаётганлиги аниқланди.

Фуқаро Т.Д.нинг найранги ҳам “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан ўз вақтида аниқланди. Фуқаро холислар иштирокида белгиланган тартибдаги шахсий кўрикдан ўтказилганида,  йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, жами оғирлиги 213 грамм сариқ металлдан ясалган, қиймати 63,9 миллион сўмлик заргарлик буюмларини юклари орасида яширинча олиб ўтишга бўлган уриниши наф бермади.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

25.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг