Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳаракатлар стратегияси - тараққиётимиз кафолати
416
Бугун халқаро ҳамжамиятнинг нигоҳи 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга қаратилган, десак адашмаган бўламиз.
Ҳаракатлар стратегияси - тараққиётимиз кафолати

Дарҳақиқат, Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар айнан шу стратегияда ўз ифодасини топган. Келинг, яхшиси Ҳаракатлар стратегиясининг ҳуқуқий асоси ва унинг асосий йўналишлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Бугунги кунга қадар ҳаракатлар страгеяси амалга ошириш бўйича бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинаётган бўлса-да, унинг биринчи навбатдаги асоси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” 4947-сон Фармони ҳисобланади.

Ушбу Фармон билан, Ҳаракатлар стратегиясининг 5 та асосий йўналиши белгиланган бўлиб, улар қуйидагилар:

  1. Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш;
  2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш;
  3. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш;
  4. Ижтимоий соҳани ривожлантириш;
  5. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш.

Мазкур йўналишлар стратегия логотипида ҳам 5 хил рангда ўз аксини топган.

Албатта, бу каби ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти, амалга ошириш механизми ва улардан кутилаётган натижа ўзини ватан келажагига дахлдор деб билган ҳар бир инсонни бефарқ қолдирмаслиги табиий. Навоий вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиб ўртасида ташкил этилган навбатдаги маънавият-марифат машғулоти ҳам айнан шу мавзуга бағишланди. Унда вилоят ҳокимлигининг етакчи мутаххасиси Латипов Аброр Умарович нутқ сўзлаб, йиғилиш иштирокчиларига Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти бўйича батафсил маълумот берди. Шунингдек, стратегия йўналишлари бўйича ходимлар ўз қарашларини билдириб, ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашишди.

26.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг