Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳаракатлар стратегияси – иқтисодий ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш омилидир
152
Ҳозирги кунда юртимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда мамлакатимиз иқтисодиётининг тобора ривожланиб бораётганлиги таҳсинга сазовор.
Ҳаракатлар стратегияси – иқтисодий ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш омилидир

“Ҳаракатлар стратегияси – иқтисодий ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш омилидир”. Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида шу мавзуда илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Бош Прокуратура Академияси, Давлат божхона қўмитаси, Банк-молия академияси вакиллари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда бошқа олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари иштирок этишди.

Ҳаракатлар стратегияси асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш соҳасида мустаҳкам ташкилий-ҳуқуқий асос барпо этилиб, бизнес вакилларини қўллаб - қувватлаш ва рағбатлантириш тизими янада такомиллашди. Мамлакатда қулай бизнес муҳитини ва халқаро майдонда Ўзбекистоннинг ижобий нуфузини шакллантиришга қаратилган алоҳида чора -тадбирлар ишлаб чиқилди. Бу эса юртимизда фаолият юритаётган ҳар бир тадбиркор ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини бунёдкорлик сари руҳлантиришга, ислоҳотлар моҳиятини англашга, бизнес оламининг фаол, илғор фикрли вакилига айланишига муҳим туртки бўлади. Тадбирда сўз олганлар ушбу жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтишди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Раисининг ўринбосари М.Салиев сўзга чиқиб, Ҳаракатлар стратегияси доирасида божхона соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, тизимда жорий этилаётган божхона тариф сиёсатини татбиқ этиш, бу орқали ташқи бозордаги ўзгаришларнинг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш, солиқ ва божхона имтиёзларини босқичма-босқич бекор қилиш, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, божхона амалиётига жорий этилган хавфни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини янада такомиллаштириш  юзасидан белгиланган вазифалар ва уларнинг ижроси бўйича маълумотлар бериб ўтди.

Мухтасар айтганда, мазкур анжуманни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Ҳаракатлар стратегияси бўйича мамалакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг ҳуқуқий таъминланиши, унинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ва бу борада устувор йўналишларни белгилаб олишдир. Қолаверса, тадбиркорлик ва ишбилармонликни қўллаб-қувватлашда божхона тизими томонидан яратилаётган қулайликлар юзасидан назариётчи ва амалиётчи мутахассисларнинг ўзаро фикр ва тажриба алмашишдан иборатдир.

29.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг