Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда коррупцияга қарши профилактик тадбир бўлиб ўтди
304
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари тизимли равишда мустаҳкамлаб борилмоқда.
Навоийда коррупцияга қарши профилактик тадбир бўлиб ўтди

Хусусан, 2008 йилда БМТнинг Коррупцияга қарши кураш конвенциясига, 2010 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши курашишнинг Истанбул режасига аъзо бўлиниб, 2017 йил 3 январда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун билан белгиланган нормалар амалиётда тўлиқ ўз ифодасини топиши учун ўша йилнинг ўзида Президентимизнинг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2752-сон Қарори қабул қилинди. Қарор билан коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси таркиби ва ушбу комиссиянинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўз ичига олган низом тасдиқланди.

Навоий вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби иштирокида ўтказилган навбатдаги давра суҳбатида ҳам айни шу масалаларга тўхталиб ўтилди. Тадбирда Бош прокуратуранинг Навоий вилояти бошқармаси Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходими А.Исроилов иштирокида юқорида келтириб ўтилган Қарор билан тасдиқланган Давлат дастурида белгиланган вазифалар, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, бугунги кунда коррупция ҳолатлари билан жавобгарликка тортилаётган мансабдор шахслар, уларнинг кейинги тақдири ва жавобгарлик масалалари ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтирилди.

Тадбир якунида Ўз хавфсизлик гуруҳи ходими Е.Ибрагимов томонидан жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан улкан масъулиятни талаб қилиши бўйича фикр юритилиб, ҳар бир ходим ўз қасамёдига содиқ бўлиши, ҳамда коррупцияга қарши муросасиз руҳда хизматни давом эттириши лозимлиги айтиб ўтилди.

Албатта, бу каби давра суҳбатлари ҳар бир ходимда коррупцияга қарши иммунитетни янада мустаҳкамлайди.

30.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг