Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Китобга муҳаббат болаликдан бошланади
104
Буюк мутафаккир бобокалонимиз Мир Алишер Навоий ҳазратларининг “Кимки бир кўнгли бузуқни хотирин шод айлагай, Онча борким, Каъба вайрон ўлса обод айлагай” мисралари замирида инсонларга эзгулик улашиш, кайфиятини кўтариш муқаддас динимизда энг савобли амаллардан эканлиги акс этади.
Китобга муҳаббат болаликдан бошланади

Зеро, бу дунёда одамларга, айниқса униб-ўсиб келаётган келажак авлод қалбида илм-фан ва маърифатга муҳаббат уйғотиш, шу билан бирга уларни китобхонликка чорлашданда улуғ ва шарафли амал бўлмаса керак, албатта!

Мана шундай зиё ва маърифат улашишни олдиларига эзгу мақсад қилиб қўйган Қорақалпоғистонлик бир гуруҳ божхона ходимлари томонидан Хўжайли туманида жойлашган 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига тақдим этилган кўплаб қизиқарли эртак, илмий-оммабоп ва бадиий китоблар уларга олам-олам қувонч ва кўтаринки кайфият бағишлади.

Қалби пок болажонлар миннатдорчиликларини ўзлари тайёрлаган шеър, куй-қўшиқ ва саҳна кўринишлари билан изҳор этишди. Тадбир якунида, кичкинтойлар келгусида Ватанга садоқат билан хизмат қиладиган мард ва фидойи фарзанд бўлиб вояга етишга чин дилдан ваъда беришди.

1.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг