Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона омбори фаолиятига доир эълон
324
Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1028-сонли «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори талабларига мувофиқ;

"Eriell Service" ШК номига ёпиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш учун берилган 10/0050-сон лицензиянинг амал қилиш муддати 2019 йил 1 апрель кунидан бошлаб тугатилганини;

"Dori-Darmon Garant" МЧЖ номига очиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш учун берилган 26/0002-сон лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда божхона омбор майдонини қисқартириб, бино учун янги тартиб рақам билан 1701/0053-сон лицензия расмийлаштирилганлигини;

"Gratus Servis" МЧЖ номига очиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш учун 2019 йил 30 март кунидан амал қилиш муддати чекланмаган 1701/0052-сон лицензия расмийлаштирилганлигини маълум қилади.

2.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг