Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар стол тенниси мусобақасида муваффақиятли иштирок этишди
534
Ўзбекистон “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти XXVIII Спартакиадаси доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида стол тенниси мусобақаси бўлиб ўтди.
Божхоначилар стол тенниси мусобақасида муваффақиятли иштирок этишди

Бунда Р.Асқаров, Н.Рахматов ва Ж.Саматкуловлардан ташкил топган Давлат божхона қўмитасининг терма жамоаси муносиб иштирок этди.

Мусобақанинг биринчи куни яккалик бахслари бўлиб бунда ДБҚ терма жамоа аъзоси Ж.Саматкулов фахрли 3-ўринни қўлга киритди. Муросасиз бахсларга бой бўлган мусобақанинг иккинчи кунида ўтказилган жуфтлик бахсларида ДБҚ терма жамоа аъзолари фахрли 2-ўринни эгаллашди.

Мусобақа сўнгида тақдирлаш маросими бўлиб, унда ДБҚ терма жамоаси 2-ўринга муносиб топилди ҳамда фахрий ёрлиқ ва кубок тантанали равишда топширилди.

3.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг