Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар “Вukhara investment Forum 2019” да фаол иштирок этишди
480
Куни кеча Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган “Bukhara investment Forum 2019” да 20 дан ортиқ давлатдан 125 га яқин инвесторлар ташриф буюришди. Унда асосий эътибор, Бухоро вилоятининг инвестицион салоҳиятини намойиш қилиш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш орқали самарали лойиҳаларни амалга оширишга қаратилди.
Божхоначилар “Вukhara investment Forum 2019” да  фаол иштирок этишди

Мазкур халқаро форумда Бухоро вилояти божхона бошқармаси вакиллари  ҳам фаол иштирок этишиб, кўплаб хорижий компания вакиллари ва сармоядорлар билан мулоқотда бўлишди.

Форум доирасида инвесторларни қизиқтирган  мавзулар табиийки,  ҳукуматимиз томонидан сармоядорлар учун солиқ ва божхона имтиёзлари қай тартибда берилиши ва имтиёзларнинг давомийлиги бўлди.

Хусусан, Ҳиндистоннинг “Metric Ventures” компанияси вакили Сандет Дубейни юртимизда 5 юлдузли меҳмонхона барпо этиш ва хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида божхонадан бериладиган имтиёзлар қизиқтирган бўлса, Туркия элчиси Абдулла Явуз Туркерни инвесторлар учун божхона соҳасида яратилган қулайликлар бефарқ қолдирмади.

Шу куни инвесторлар ва меҳмонларнинг саволларига божхона ходимлари томонидан батафсил жавоб қайтарилиб, мамлакатимизда хорижий сармоядорлар учун тақдим этилаётган қулайликлар батафсил тушунтириб берилди.

 

3.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг