Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда мактаб ўқувчиларига китоблар улашилди
122
Жорий йилнинг 19 март куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш масалалари доирасида ёшларимиз орасида китобхонликни тарғиб қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Жиззахда мактаб ўқувчиларига китоблар улашилди

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва таклифи  билан юртимизда китобхонликка бўлган қизиқиш янада ошаётгани ўғил-қизларимизнинг одоб-ахлоқига, тарбиясига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиши бор гап, албатта.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган эзгу ташаббусни қўллаб-қувватлаган ҳолда Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманидаги 20-сонли мактаб ўқувчиларига 50 дан ортиқ турли қизиқарли китобларни совға қилинди.

Мактаб ўқувчилари билан суҳбат жараёнида Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Д.Юсупов китоб ўқишнинг ижобий томонларига тўхталиб, қалбларни ёритувчи нур ва тафаккурни бойитувчи хазина бу китоб эканлигини, маънавий комилликка эришиш учун ҳар бир ўқувчи аввало китоб билан яқиндан дўст бўлиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Айтиш мумкинки, ушбу эзгу ташаббус болаларнинг китоб ўқишга бўлган иштиёқи, меҳрини янада ошириш билан бирга ёш китобхонлар сафининг кенгайишига ва навқирон авлоднинг маънавий дунёқараши янада  юксалишига хизмат қилади. 

3.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг