Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Китоб - беминнат дўст
390
Китоб инсонни тарбиялайди, улғайтиради, юксак одоб-ахлоқни, инсоний фазилатларни шакллантиради. Китов ўқиб вояга етган бола аввало чуқур билимга, кенг дунё қарашга, мустақил фикрга эга бўлади.
Китоб - беминнат дўст

Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида амалга оширилаётган эзгу ташаббусларни қўллаб-қувватлаган ҳолда ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишСурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимларини ҳам бефарқ қолдирмади.

Ушбу хайрли ишларни давоми сифатида вилоят божхона бошқармаси ходимлари ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш мақсадида, ўзлари таҳсил олган мактабларига  илмий ва бадиий адабиётлар тўпламларини ҳадя қилдилар.

Зеро бу эзгу ташаббус ўсиб келаётган келажак авлодни китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммалаштириш, улуғ боболаримизга муносиб авлодни вояга етказишда муҳим ҳаётий аҳамиятга эгадир.

5.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг