Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институти ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди
444
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3995-сон Қарорига мувофиқ божхона органлари кадрларини касбий тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида институт томонидан етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан, кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш соҳасида тажриба алмашиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Божхона институти ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази  ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ушбу чора-тадбирларнинг узвий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Божхона институтида ушбу институт билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази  ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Божхона институти бошлиғи, В.Эргашев, Божхона иши факультети бошлиғи, божхона хизмати полковниги  А.Суюнов ва кафедра бошлиқлари  ҳамда  Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази  директори М.Комилов,  Малака ошириш марказининг ўқув ишлари бўлими бошлиғи Ф.Ваҳобов ва бошқа ходимлар  иштрок этишди.

Тадбир давомида божхона ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг божхона божлари, солиқлар ва солиққа тортиш ҳамда ҳуқуқбузарлик профилактикаси соҳасида тизимли таҳлил ва танқидий фикрлашини ривожлантириш ва янада такомиллаштириш, юқори малакали мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ўқув, услубий ва илмий таъминот соҳасида кучларни бирлаштириш, фундаментал ва амалий тадқиқотларни олиб бориш,  қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларни қамраб олувчи меморандум имзоланди.

5.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг