Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона расмийлаштируви учун қайси постда қанча вақт сарфланмоқда? Март ойи натижалари билан танишинг!
557
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан товар ва транспорт воситаларининг экспорти ва импортида божхона расмийлаштируви учун сарфланган ўртача вақти ҳақида божхона постлари кесимида 2019 йил март ойи якунлари бўйича маълумотлар эълон қилинди.

Экспорт

2019 йил март ойи якунларига кўра, товарларни "экспорт" божхона режимига расмийлаштириш учун сарфланган вақт бўйича республикамиздаги 50 та ташқи иқтисодий фаолият  (ТИФ) божхона постлари орасида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Бош почтамт ТИФ божхона пости етакчилик қилмоқда. Бу ерда экспорт божхона юк декларацияларини расмийлаштириш учун ўртача 43 дақиқа 48 сония сарфланган.

Ундан кейинги ўринларни 47 дақиқа 21 сония билан Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Назарбек ТИФ божхона пости ҳамда 55 дақиқа 13 сония билан Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Муборак ТИФ  божхона пости эгаллади.

Импорт

2019 йил март ойи якунларига кўра, товарларни "импорт" божхона режимига расмийлаштириш учун сарфланган вақт бўйича республикамиздаги 52 та ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) божхона постлари орасида Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Муборак ТИФ божхона пости етакчилик қилмоқда. Бу ерда импорт божхона юк декларацияларини расмийлаштириш учун ўртача 40 дақиқа 33 сония сарфланган.

Ундан кейинги ўринларни 1 соат 25 дақиқа 47 сония билан Тошкент вилояти божхона бошқармасининг Бекобод ТИФ божхона пости ҳамда 2 соат 12 дақиқа 9 сония билан Навоий вилояти божхона бошқармасининг Навоий индустриал ТИФ  божхона пости эгаллади.

Тўлиқ рўйҳат билан ушбу саҳифа орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Ҳусан ТАНГРИЕВ,

ДБҚ Ахборот хизмати бош инспектори

5.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг